ЎзДСМИда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов

ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган йиғилишда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига Турон ФА академиги, Мусиқа санъати ихтисослиги бўйича профессор Собиржон Саидович Жумаевни таништирди.
ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
С.Жумаев 1987-2012 йилларда Тошкент давлат маданият институти “Халқ мусиқаси” кафедраси концертмейстри, ўқитувчиси, Халқ ижодиёти факультети декани ўринбосари, Сиртқи маданиятшунослик факультети декани, Касбий-педагогик таълим факультети декани, ўқув ишлари бўйича проректор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган.
2012-2017 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Чолғу ижрочилиги” кафедраси профессори в.б. “Мусиқий-назарий фанлар” кафедраси мудири в.б, “Халқ ижодиёти факультети декани лавозимларида ишлаган.
2017-2019 йилларда Тошкент маданият коллежи директори,
2019 йилдан то шу кунга қадар Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган.
ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
Собиржон Жумаев эндиликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият олиб боради.
ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолияти, бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
ЎзДСМИда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинлов
Келгусида ушбу олий таълим муассасасида қилиниши лозим бўлган ишлар, республикамиздаги бошқа олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print