ЎзДСМИда халқаро вебинар

ЎзДСМИда халқаро вебинар
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг креатив тадбиркорлик ва креатив таълим йўналишларида имкониятларини кенгайтириш” мавзусида халқаро илмий-амалий вебинар бўлиб ўтди.
ЎзДСМИда халқаро вебинар
ZOOM дастури орқали олиб борилган анжуманни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича институт проректори Собиржон Жумаев кириш сўзи билан очди.
ЎзДСМИда халқаро вебинар
Вебинарда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Ж.Гулямова томонидан “Creative Spark – Олий таълим дастури”нинг мақсад ва вазифалари мавзуидаги маъруза тингланди.
Шунингдек, тадбир дастури доирасида “Хотин-қизларнинг креатив тадбиркорлигини кенгайтиришда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг роли”, “Тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб- қувватлашда Халқ банки акциядорлик тижорат банки томонидан амалга оширилаётган ишлар”,” Ўзбекистонда креатив тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аёлларни қўллаб – қувватлашда “Тадбиркор аёл” ассоциациясининг ўрни”, Лондон Голдсмитс университети директорининг креатив ва маданият ишлари бўйича директор ўринбосари Sian Prime томонидан “Хотин – қизларнинг креатив таълим ва креатив саноатдаги имкониятларини кенгайтириш” сингари мавзуларда маърузалар қилинди.
ЎзДСМИда халқаро вебинар
Халқаро ташкилот ҳамда таълим муассасалари иштирокида ташкил этилган вебинарда халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш,санъат.маданият соҳаларида креатив тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фикрлар билдирилди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print