ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи

ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган Андижон вилоятига ижодий сафар уюштирди.
ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи
Институт жамоаси дастлаб дастлаб шоир номи билан аталаувчи ижод мактабида бўлишди. Бу ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот бўлиб ўтди. Шеъриятга ошуфта кўнгиллар томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди.
ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи
Делегация аъзолари мактаб раҳбарияти ҳамроҳлигида ушбу таълим муассасасидан ўрин олган Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига доир маълумотларга эга бўлишди. Шу ернинг ўзида ЎзДСМИ Ахборот ресурс маркази раҳбари Тўхтахон Қўзиева билан мактаб раҳбарияти ўқувчилар учун электрон китобларни етказиб бериш бўйича келишиб олишди.
ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи
Шунингдек, институт жамоаси Муҳаммад Юсуф таваллуд топган Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шоир номи билан аталувчи музейга ҳам ташриф буюришди. Ушбу маскандан Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти, болалик пайтларидан то умрининг сўнгги йилларигача бўлган экспонатлар ўрин олган.
ЎзДСМИ жамоасининг Андижонга ташрифи
Унинг ижодига оид материаллар кўргазмаси ташкил этилган. Шу куннинг ўзида институт жамоаси Муҳаммад Юсуфнинг болалига ўтган уйга ташриф буюрди. Шоир мангу қўним топган қабристонда бўлди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print