ЎзДСМИ Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди


Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим
Йўлдошевнинг Туркия Республикасида президент Симфоник Оркестри биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этиши ҳамда ушбу давлатдаги санъат ва маданият йўналиши бўйича фаолият юритаётган олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Туркия Республикасига хизмат сафари режалаштирилган.

Институт ректорининг Туркияга ташрифи самарали кечмоқда.

Шу йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан Анқара Хажи Байрам Вали – Анқара Ғозий университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

Матбуот котиби