ЎзДСМИ талабаси халқаро масофавий кўрик – танлов соҳибаси

ЎзДСМИ талабаси халқаро масофавий кўрик - танлов  соҳибаси
Холмирзаева Нигина Зохиддин қизи Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Кино, телевидение ва радио санъати факультети “Касб таълими (Халқ ижодиёти ( чолғу ижрочилиги)” таълим йўналишининг 2-босқич талабаси. Н.Холмирзаева 2021 йили 15 мартда Украина Республикасининг Харьков шаҳрида чолғу йўналиши бўйича 2-босқичда ўтказилган “PRO ARTIST” Халқаро масофавий кўрик – танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди.
Н.Холмирзаева жумладан, 2011 йили “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреати бўлган, 2013 йили “Наврўз садолари” кўрик – танловида фахрли 1-ўрин, 2013 йили “Муҳриддин Қори Ёқубов” кўрик – танловида фахрли 3-ўрин, 2015 йили Италия давлатининг Рим шаҳрида бўлиб ўтган “PRIMAVERA ROMANA” номли II халқаро мусиқа кўрик – танловида иштирок этиб, фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган, 2018 йилда “Фаррух Мирусмонов” номидаги ёш созандалар III танловида III даражали диплом билан тақдирланган.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print