ЎзДСМИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ТЕАТР САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИДА

ЎзДСМИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ТЕАТР САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИДА
2020 йил ноябрь ойида Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси томонидан ташкил этилган Халқаро тeатр санъати фестивали бўлиб ўтди.

Бу йил пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда “ГИТИС – мастер-класс” номли ушбу фестиваль онлайн тарзда ўтказилган.

Унда ўзбекистонлик ёш театр ижодкорлари ҳам ўз спектаклини тақдим этди.

Жумладан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, санъатшунослик фанлари номзоди Темур Рашидов бадиий раҳбарлигида театр санъати факультети 4-босқич «Эстрада актёрлиги санъати» бўлими талабалари итальян ёзувчиси ва драматурги Карло Гоцци асари асосида яратилган «Турандот» спектакли билан қатнашиб, «Энг яхши спектакль» номинациясида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ушбу жамоаси 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларда иштирок этиш учун таклиф этилди.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print