ЎзДСМИ ТАЛАБА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИДА


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Олмазор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон ёшлари фестивали” театрлаштирилган гала концерти ташкил этилди.

Мазкур Ёшлар фестивали муносабати билан ўтаказилган тадбир ва гала концертнинг асосий мақсади ҳаракатлар стратегияси ғояларини амалда кенг татбиқ этиш, келажагимиз ворислари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ижодий ёшлар жамоаси: бошловчи, рақс, саҳна ҳаракати бўйича жамланган дастур ижрочилари, Республика танлови қатнашчилари ва ғолиблари, шунингдек таниқли хонанда, созанда, якка рақс усталари иштирок этишди.

Институт жамоаси томонидан шу муқаддас заминдан етишиб чиққан истеъдодли алломалардан бебаҳо хазина бўлиб келаётган санъат ва маданиятимизнинг ноёб намуналари, куй – қўшиқлар ижро этилди. Шеърлар айтилди.Театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Ўз навбатида Тошкент тиббиёт акдемияси талабалари томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишлар, миллий либослар кўргазмаси тақдим этилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг профессор ўқитувчилари ва ижодий ёшлар жамоасининг чиқишлари талаба – ёшлар фестивали муносабати билан бу ерга ташриф буюрган барча тадбир иштирокчилари қалбига яна бир бор хуш кайфият улашди.

 Матбуот котиби