ЎзДСМИ 14 кунлик онлайн дарс жараёнларига ўтди

ЎзДСМИ 14 кунлик онлайн дарс жараёнларига ўтди
26 март куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида навбатдан ташқари Илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ёшлар ишлари бўйича проректор Элдор Шермонов институтдаги бугунги вазият, ўқув жараёнлари борасида маълумот берди. Шундан сўнг институт ректори Иброҳим Йўлдошев мамлакатимизда бугунги пандемия ҳолатидаги вазият, республикамиз олий ўқув юртларида карантин шароитидан келиб чиқилган ҳолда таълим жараёнларининг ташкил этилаётгани тўғрисида ахборот берди. Йиғилишда бу борада Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидаги ҳолат таҳлил этилди.
ЎзДСМИ 14 кунлик онлайн дарс жараёнларига ўтди
Юртимизда сўнгги кунларда фуқаролар ўртасида COVID-19 касаллиги тез суръатларда сезиларли кўпаймоқда. Ушбу ҳолат Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ҳам 6-нафар талабада кузатилди. Шундан келиб чиқилгани ҳолда институтнинг 2021 йил 26 мартдаги навбатдан ташқари ўтказилган Илмий кенгаши қарорига кўра, ўқув жараёнлари 2021 йил 26 мартдан 2021 йил 10 апрелга қадар 14 кунлик тўлиқ онлайн машғулотларга ўтказилди.
ЎзДСМИ 14 кунлик онлайн дарс жараёнларига ўтди
Шунингдек, Кенгаш йиғилишида институт раҳбарияти томонидан факультетлар деканлари ва кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчиларга тўлиқ анънавий шаклда меҳнат фаолиятини давом эттириши ҳамда онлайн ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳар бир раҳбар ўз зиммасидаги вазифасига масъулият билан ёндошиши таъкидланди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print