Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди бўйича танлов

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари ўртасида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди бўйича ўтказиладиган танловнинг талаб ва шартлари

Танловни ўтказишдан мақсад
Институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари ўртасида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф асарлари мазмунини тарғиб этиш, ижодини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишларини рағбатлантириш.

Танловнинг йўналишлари

1. Муҳаммад Юсуф шеърларини ёддан ифодали ўқиш
2. “Муҳаммад Юсуф ижоди билимдонлари” викторинаси
3. “Муҳаммад Юсуф шеърларини энг кўп ёд олган талаба” (ходим, профессор-ўқитувчи)
4. “Муҳаммад Юсуф шеърлари бўйича баҳри байт айтиш”.

Танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича номинациялар

1. “Шеърни ўзига хос ижро этганлиги учун”
2. “Муҳаммад Юсуф ижоди билимдони”
3. “Энг кўп шеър ёдлаган талаба (ходим, профессор-ўқитувчи)”
4. “Баҳри байт айтишда энг топқир талаба (ходим, профессор-ўқитувчи)”

Танлов ғолибларини тақдирлаш
1-ўринни эгаллаган ғолибларга кўп жилдли “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари” номли китоб тақдим этилади.
2-3-ўринларни эгаллаган ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилади.

Танловни ўтказиш вақти ва манзили

№ Иштирокчилар Танлов ўтказиладиган вақт
Манзил
1. Талабалар 2021.15.02. 14.00 Ўқув театри
2. Ходимлар 2021.17.02. 14.00 Ўқув театри
3. Ўқитувчилар 2021.19.02. 14.00 Ўқув театри

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print