Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди
27 январь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди
Мазкур учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион фильмлар ҳамда миллий сериаллар, шунингдек, ҳорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, суратга олиш жараёнларига Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаларини жалб қилиш, уларни кинематография соҳаси билан таништириш каби масалалар бўйича ҳамкорликка келишилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди
Эндиликда талабалар кинематография соҳасига оид жараёнлар билан танишишлари ва Агентлик билан келишилган ҳолда танлов асосида фильмлар ишлаб чиқариш босқичларида иштирок этишлари мумкин.
Меморандум ёшларга берилаётган имкониятларнинг яна бир кўриниши бўлиб, ёш киноижодкорларнинг келажакдаги фаолиятига замин яратади.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print