Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик

Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
2020 йилнинг 30 октябрь куни мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев раислигида республикамиз таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мактаблардаги мавжуд ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, галдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
Ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, мактаб ўқувчиларининг истеъдодларини кашф этиш, уларни ёшлигидан қизиқиб орзу қилган соҳасига йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу масалалар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Шунга асосан Республикасимиздаги Олий ўқув юртлари Халқ таълими муассасалари билан яқин ҳамкорликни ўрнатмоқда.
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
Шулардан келиб чиқилгани ҳолда бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Элдор Шермонов мазкур олий ўқув юртига бириктирилган Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги бир неча мактабларга ташриф буюрди.
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик

Ўзаро келишувга кўра, мазкур институтнинг профессор-ўқитувчилари ўзлари масъул бўлган 26, 36, 37-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни билим салоҳиятини юксалтириш, ўғил-қизларга қизиққан фанларини мукаммал ўзлаштиришлари учун дарслар олиб боради .
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Элдор Шермонов умумтаълим мактабларига ташрифи чоғида ушбу мактаблар раҳбарияти, ўқитувчилари билан учрашди. Ўқувчиларга олиб борилаётган дарс жараёнлари билан яқиндан танишди.
Умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик
Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида мактабдаги мавжуд муаммолар, камчиликларни имкон қадар қисқа фурсатларда бартараф этиш чоралари тўғрисида режалар тузилди. Шунингдек, ўқитувчилар ўртасида маҳорат дарсларини олиб бориш, келажакда ўқувчиларнинг чуқур илм олиши, муносиб касб эгаллаши, умумтаълим мактаблари ҳамда институт ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари борасида фикрлашиб олинди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print