Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди

Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таклифига кўра, Анқара шаҳрида бўлиб турибди.
Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди
Ташрифдан мақсад Туркия Республикаси Президенти Симфоник Оркестри биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этиш ҳамда ушбу давлатдаги санъат ва маданият йўналиши бўйича фаолият юритаётган олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. Ушбу соҳада иш олиб бораётган ташкилот, муассасалар билан муносабатларни янада ривожлантириш.
Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди
Иброҳим Йўлдошевнинг хизмат сафари самарали кечмоқда. Жумладан 4 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига ташриф буюриб, бу ердаги китоб фонди, ушбу муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.
Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди
Шу ернинг ўзида Иброҳим Йўлдошев Туркия Республикаси Миллат кутубхонасининг “Ўзбекистон китоб фонди” бўлимига янги китобларни тақдим этди.
Туркия Республикаси Миллат кутубхонасига янги китоблар топширилди

Матбуот котиби

image_pdfimage_print