Тошкент вилоятининг Пискент тумани “Лолаариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Миллий қўшиқчилик” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларга мамлакатимизда кечаётган иқтисодий-ижтимоий, маданий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, тадбирда институт жамоаси томонидан бадиийлаштирилган дастурлар тақдим қилинди.
Тошкент вилоятида шу каби учрашувлар давом этмоқда.
Матбуот котиби