Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевниниг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга ва халкимизга Мурожаатномаси мазмун- мохияти тарғиботи бўйича Самарқанд вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи бугун ушбу вилоятда жойлашган қадимий меъморчилик ёдгорликлари, зиёратгоҳ жойларда бўлишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик, зиёратгоҳга ташриф буюришди. Имом ал-Бухорий дафн этилган Чэлак тумани Ҳартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон ахлининг энг табаррук ва азиз зиёратгохларидан бўлиб келган. Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 29-апрелдаги “Имом алБухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида 1998 йилда махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди.
Мажмуа авваламбор зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу ерда ҳадис илмини ўрганиш ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Бинода кутубхона, илмий ходимлар хонаси ва бошқа юмушларга мўлжалланган хоналар мавжуд. Кутубхонада Қуръони каримнинг ноёб қўлёзмалари, турли нашрлари, Имом ал-Бухорий асарларининг нашрлари ва бошқа китоблар мавжуд. Мажмуа тўрида — мақбаранинг орқа тарафида ҳадис илмини ўрганиш учун мўлжалланган ўқув маркази — “Дорул ҳадио” биноси жойлашган.
Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Навбатдаги манзил Самарқанддаги энг мўтабар зиёратгоҳлардан ҳисобланган Хўжа Дониёр мақбараси бўлди.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
15 асрда бунёд этилган ушбу қадамжода тарғибот гаруҳи аъзолари Қуддусда эрамиздан олдинги 603 йилда туғилган шоҳ Довуд ва Сулаймонларнинг авлодига мансуб Хўжа Дониёр туғрисида маълумотга эга бўлдилар.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Мақбара дунёдаги энг узун – 18 метрлик қабр мавжуд. Мустақиллик йилларида мазкур зиёратгоҳда кенг кўламли ободонлаштириш,қурилиш, таъмирлаш ҳамда зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилди.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Шу куннинг ўзида тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов мангу қўним топган ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Бу ерда амалга оширилган кенг қамровли ишлар, мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий услубда барпо этилган айвонлар, зиёратчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Шу куннинг ўзида тарғибот гуруҳи Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбарасида бўлишди.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Бу ерда амир Темур ва Ушбу мақбара қурилиши Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган. Мирзо Улуғбек буюк бобосига ҳурмат юзасидан ушбу саккиз қирралик мақбарани темурийлар авлоди давф қилинадиган мақбарага айлантирган.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Мақбара битгач, Амир Темурнинг маънавий устози Мирсайид Бараканинг жасади ушбу мақбарага кўчирилади. Шунингде бу ерга Мироншоҳ Мирзо,Шоғруҳ Мирзо, Шайх Саййид Умар, Мирзо Улуғбек ва Улуғбекнинг икки фарзанди дафн қилинган. Мақбарада пастга тушадиган зина бор. Темурийлар қўйилган сағаналар юқори қаватда қандай тартибда бўлса, пастда ҳам худди шу тартибда.Ҳар қайси қабр тош усти мармар билан қопланган.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжолардаКуннинг иккинчи ярмида ташвиқот гуруҳи аъзолари Абу Мансур ал-Мотуридий мақбарасини кўздан кечиришди ва бу ерда сунний эътиқодидаги икки йирик оқимлардан бири бўлмиш Мотуридия оқимининг асосчиларидан ҳисобланган ушбу зот ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам. Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан (ҳозирги Жомбой туманида жойлашган) бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олинган. Абу Мансур ал-Мотуридий дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам асосан хорижий мамлакатлар кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланади.
Ал-Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган “Китаб Тавҳид” — асари бизнинг давримизга етиб келган ва у 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулиф томонидан Байрутда нашр этилган.
У ислом динидаги суннийларнинг тўртта асосий мазҳаби асосчиларининг асарларини ўрганиб, фиқҳга ва каломга оид асар ёзади.

Тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятидаги тарихий қадамжоларда
Бу ал-Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли сунна” ёки бошқа бир номи “Таъвилот ал-Қуръон” деб номланади. Бу асар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланади. “Таъвилот”нинг биринчи жилди Қоҳирада 1971 йилда Иброҳим Авадайн ва ас-Саид Авадайнлар томонидан нашр этилган.
Ал-Мотуридийнинг бу биргина асари тарих жараёнида кўп алломалар асарларига асос солган, улар ижодига туртки бўлган.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print