Таълим соҳасида Ўзбекистон Тожикистон ҳамкорлиги

2021 йил 13 февраль куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат маданият ва санъат институтининг “Электрон оммавий ахборот воситалари соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашда кредит таълим тизимида ўқитиш” халқаро амалий лойиҳаси асосида “Режиссёрлик” ва “Телеоператорлик” мутахассисликлари тайёрлаш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси мудири профессор в.б. Иқбол Мелиқўзиев ҳамда кафедра доценти в.б. Камола Хидировалар халқаро эксперт сифатида иштирок этмоқдалар. Дастур доирасида ЎзДСМИ вакиллари Тожикистонлик профессор-ўқитувчиларга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Режиссёрлик” ва “Кинотелеоператорлик” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашдаги метод ва методологияси бўйича амалий тренинг ўтдилар.

image_pdfimage_print