Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани

Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган ўқув семинари Олий таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш мавзуига бағишланди.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилганидек, жорий 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қуллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”,- деб эълон қилинди.
Мурожаатномада келтирилганидек, юртимизда Олий таълим муассасалари сифати ва қамрови оширилади. Давлат грантлари 25 фоизга ортади. ОТМларда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 200 мингтага етказилади.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
30 та олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий олий ўқув юртларига юбориладиганлар сони 5 карра оширилади.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ортади.Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 240 миллиард сўм ажратилади.
Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларни бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади. Бу албатта республикамизда фаолият олиб бораётган барча олий ўқув юртлари зиммасига катта маъсулият юклайди.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Мазкур жараёнларда аввало Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлар жонбозлик кўрсатишлари керак.
Республикамиздаги олий ўқув юртлари проректорлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ана шулар ҳақида маълумотлар берилди. 7-8 январга мўлжалланган анжуман доирасида иштирокчилар шунингдек, пойтахтимизнинг эътиборга молик жойларини кўздан кечиришди. Адиблар хиёбонига ташриф буюришди.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида тадбир қатнашчилари эътиборига ушбу олий юртида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, ”Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистон халқ ҳофизи”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” каби фахрий унвонлар соҳиблари, халқимизнинг таниқли хонандалари, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари томонидан тайёрланган кенгайтирилган концерт дастури намойиш этилди.
Республика олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print