Республика масофавий ижодий учрашуви

Республика масофавий ижодий учрашуви
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Мусиқий-назарий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Муҳайё Набиева Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор, профессор Рустам Абдуллаев билан масофавий ижодий учрашув ташкил этди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор-ўқитувчилари, талабалар ва магистрлар билан бирга Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, талабалар, республикамизнинг турли ҳудудларидаги мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари иштирок этдилар.
Республика масофавий ижодий учрашуви
Тадбирда мазкур йўналишни янада ривожлантириш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида фикрлашиб олинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахасислар томонидан керакли жавобларни олишди. Ижодий учрашувда шу каби мулоқотларни келгусида ҳам давом этиришга келишиб олинди.

 

Матбуот хизмати

image_pdfimage_print