“Ректор кубоги” учун спорт мусобақалари

“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида факультетлар ўртасида “беш муҳим ташаббус” доирасида “Ректор кубоги” учун футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашака, кураш ва арқон тортиш бўйича мусобақалар ўтказилди.“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Ушбу мусобақаларда спортнинг волейбол тури бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган беллашувларда институтнинг Кино, телеведение ва радио санъати факультети талабалари фахрли 1-ўрин, Театр санъати факультети талабалари 2- ўрин, Халқ ижодиёти факультети талабалари эса 3- ўринга сазавор бўлишди.

Қизлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақаларда Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабалари 1-ўрин, Халқ ижодиёти факультети жамоаси 2- ўрин соҳиби бўлишди.

Спортнинг баскетбол бўйича бўлиб ўтган муросасиз беллашувлар якунига кўра, Халқ ижодиёти факультети талабалари 1- ўринни қўлга киритишди.

Футбол мусобақаси ҳам қизғин беллашувлар остида кечди.Унда Театр санъати факультети талабалари 1-ўрин, Халқ ижодиёти факультети талабалари 2-ўрин, Кино, телеведение ва радио санъати факультети талабалари эса 3-ўринни эгаллашди.
“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Ўғил болалар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақада Театр санъати факультети талабаси Қосимов Мираббос барча рақиблирини ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади. Халқ ижодиёти факультети талабаси Тожиматов Ботиржон 2-ўрин, ҳамда Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабаси Шамсиддинов Исоқжон 3- ўринни банд этди.

Шунингдек, қизлар ўртасида ўтказилган теннис бўйича беллашувларда Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабалари рақиб жамоани доғда қолдириб, 1- ўринни эгаллашди. Кино, телеведение ва радио санъати факультети 3-курс талабаси Нурмуҳаммедова Ирода 2 – ўринни қўлга киритди. Халқ ижодиёти факультети талабаси Холмедова Азиза 3- ўринни эгаллади.
Шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Халқ ижодиёти факультети талабаси Раимбердиев Сарвар Улуғбек ўғли 1- ўрин, Кино, телевидение ва радио санъати факультети 3-курс талабаси Шомуродов Жўрабек Анвар Анвар ўғли 2- ўрин, ҳамда Театр санъати факультети 1- курс талабаси Аматов Оғабек Ўткирбек ўғли 3- ўринни эгаллади.
“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Шахмат бўйича қизлар ўртасида кечган беллашувларда Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабаси Акромова Азиза Асрор қизи 1- ўрин, Кино, телеведение ва радио санъати факультети талабаси Сафарова Зумрад Илҳом қизи 2- ўринни банд этди.

Шашка бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Халқ ижодиёти факультети 1- курс талабаси Турғунов Бунёджон Абдиюсуф ўғли 1-ўрин, Театр санъати факультети талабаси Усанов Азизбек ўғли 2- ўрин ва Кино, телеведение ва радио санъати факультети талабаси Файзуллаев Толиб Ғолиб ўғли 3- ўринни эгаллади.

Шашка бўйича қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда эса Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабаси Эргашева Саида Алижон қизи 1- ўрин, Кино, телеведение ва радио санъати факультети 1-курс талабаси Исламова Фотима Иззат қизи 2 – ўринга мувоффақ бўлди.
“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Спортнинг арқон тортиш турида Халқ ижодиёти факультети талаблари 1-ўрин, Театр санъати факультети жамоаси эса 2-ўринни эгаллади.
“Ректор кубоги” учун спорт  мусобақалари
Кураш бўйича ўтган беллашувларда 55 кг вазнда Халқ ижодиёти факультети 1- курс талабаси Зайниддин Отабеков рақиблари устидан устунлигини яна бир бор намойиш этиб, 1- ўриннни қўлга киритди. 75 кг вазн тоифасида ўтган беллашувда эса Театр санъати фаультети талабаси Хамроев Рустамга тенг келадиган рақиб топилмади.Натижада у ўз вазн тоифасидагилардан устунлигини яққол намоён этиб, 1- ўринни эгаллади.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print