Муҳаммад Юсуф номли кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижроси

Муҳаммад Юсуф номли кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижроси
Жорий йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳудудида ташкил этилган Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларни ижро этиш тадбирлари бошланди.
Муҳаммад Юсуф номли кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижроси
Уни Театр санъати факультети талабалари бошлаб беришди. Бу ерда шунингдек, шоир шеърларидан намуналар ўқилади, турли мушоиралар ўтказилади, Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига оид воқеалар талабалар ҳамда унинг замондошлари томонидан хотирланади.
Мақсад Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодий фаолияти билан талабаларни янада кўпроқ хабардор қилиш, унинг ижодидан баҳраманд этиш, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф илгари сурган ғоя – ўғил-қизлар онгу шуурига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, шу муқаддас заминга муҳаббат ғояларини кенгроқ тарғиб қилиш, талабаларнинг иқтидор ҳамда имкониятларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш.
Муҳаммад Юсуф номли кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижроси
Ушбу кўшкда шунингдек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк аждодларимиз, халқимизнинг таниқли намоёндаларининг юбилейлари, таваллуд айёмига доир тадбирлар ҳам ўтказилади. Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи кўшкда институтдаги ҳар бир факультет томонидан бир ҳафта давомида шу каби маданий-маърифий, маънавий тадбирлар олиб борилади.
Мақсад талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш, маданий эҳтиёжларини қаноатлантириш, ижодий жамоаларнинг миллий қадриятларни, урф-одатлар ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунавий дастурларни шакллантиришларига кўмаклашиш.
Муҳаммад Юсуф номли кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижроси
Халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорликни сақлаш ҳамда ривожлантириш, уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижодий жараёнларни тизимли асосда бойитиб бориш. Маданий-кўнгилочар фаолият ва халқ ижодиётининг илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш, татбиқ этиш ва талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиш.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print