Муҳаммад Юсуф ҳақида бадиий-публицистик ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда “Ижод студияси” томонидан “Муҳаммад Юсуф: Улуғимсан Ватаним!” бадиий-публицистик ҳужжатли фильмини суратга олмоқда.

Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда таниқли ижодкорларнинг интервьюлари ва хотиралари ўрин олган. Шунингдек, шоирнинг шартли образи орқали ижодий кайфияти, изтироблари, ёзиш жараёнлари манзараси ёритилади. Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган қишлоқ, болалиги, 1970-1990 йиллардаги адиблар анжуманлари, газета ва журналларда чоп этилган шеърлари, ўзининг иштирокидаги видео хроникал тасвирлардан фойдаланилади.

Фильм сценарий муаллифлари Иқбол Мирзо, Достон Ҳожиматов, постановкачи режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, бадиий раҳбар Иброҳим Йўлдошев.

image_pdfimage_print