МАЪНАВИЙ ЕТУКЛИКНИНГ ИНЪИКОСИ

МАЪНАВИЙ ЕТУКЛИКНИНГ ИНЪИКОСИ
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш анъана тусини олган. Ушбу мақсадда институт раҳбарияти, профессор – ўқитувчилар томонидан турли хил озиқ-овқат масулотлари етказиб бериляпти.
МАЪНАВИЙ ЕТУКЛИКНИНГ ИНЪИКОСИ
Энди ушбу хайрли тадбирларда институтимиз талабалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Кеча Халқ ижодиёти факультети 2-босқич “Ашула ва рақс” таълим йўналиши талабаси Маҳмудов Шаҳбоз 82 нафар талабага ўз ҳисобидан картошка ва пиёз маҳсулотлари олиб келиб тарқатди.
МАЪНАВИЙ ЕТУКЛИКНИНГ ИНЪИКОСИ
Унинг ушбу иши ота-онаси ва устозларининг Маҳмудов Шаҳбозга берган юксак тарбиясининг яна бир амалдаги кўриниши, маънавий етукликнинг инъикосидир.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print