“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди

“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди
Истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказиладиган мазкур танловда жорий йилда 7000 нафардан ортиқ талаба иштирок этди. Шундан ОТМлардан жами 427 та ҳужжат республика босқичига сараланди.
Танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра 21 нафар талаба ғолибликни қўлга киритди.
“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Йил талабаси- 2020” кўрик – танловининг “Энг яхши ижодкор йил талабаси” наминациясида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Театр санъати факультети “Қўғирчоқ театри актёрлиги” таълим йўналиши 2- босқич талабаси Авезов Мирзо Улуғбек 1 – ўринга муносиб топилди. Ғолибликни қўлга киритган талабамиз диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print