Йил сарҳисоби

Йил сарҳисоби

Йил сарҳисоби
Ўз поёнига етиб бораётган 2020 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси учун самарали келди. Сабаби, таълим, илм-фан, илмий изланиш, санъат, маданият, маънавият, спорт сингари қатор соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Мазкур олий ўқув юрти яна саноқли кунлардан кейин тарих саҳифаларидан жой оладиган 2020 йилни том маънода “юксалиш йили бўлди”,- деб айтиши мумкин.
Йил сарҳисоби
Байрам муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев эътироф этганидек, биргина 2020 йилниг ўзида институт ўқитувчиларининг 17 нафари илмий унвон ва даража олди. Бу институт жамоаси учун катта кўрсаткич. 2018-2020 йиллар давомида эса институтдан 47 нафар ўқитувчи илмий унвон ва даража соҳиблари бўлишди.
Эришилаётган ушбу ютуқлар давлатимиз раҳбари, вазирликлар мутасаддилари томонидан ҳам ўз эътирофини топмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида, мустақиллик байрами арафасида Ўбекистон давлат санъат ва мадният институти
профессор – ўқитувчиларидан 7 нафарининг президентимиз фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллар билан тақдирлангани ҳам ушбу олий ўқув юртининг мамлакатимиз ижтимой-сиёсий, маданий, маънавий ҳаётида тутган ўрни нечоғли муҳим эканлигидан далолат.
Йил сарҳисоби
2020 йилда ўзларининг самарали меҳнати, фидойилиги билан бошқаларга ўрнак бўлган профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳи Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Тадбир дорасида ушбу фахрий ёрлиқлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Йил сарҳисоби
Институтда узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Дилмурат Исламов ҳам яқинда профессор илмий унвонига сазовор бўлди. Д.Исламовнинг ёшларга санъат сирларини ўргатиш, уларни ватанга содиқ инсонлар қилиб тарбиялашдаги меҳнатлари, республикамиз санъатига қўшаётган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, куни кеча устоз санъаткор президентимиз фармонига кўра “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Йил сарҳисоби
Жорий йилда институт томонидан “Йил талабаси”, “Йилнинг энг фаол ижодкори” сингари қатор танловлар ўтказилган эди. Тадбирда ушбу танловлар ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди. Йил давомида қатор маданий-маърифий, маънавий тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган институтнинг “Сайқал” ансамбли ҳам ЎзДСМИ ректори фахрий ёрлиғи соҳиби бўлди.
Йил сарҳисоби
Йил сарҳисоби
Институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатликларини янада мустаҳкамлашда спорт алоҳида ўрин тутади. Шу боис жорий йилда турли спорт ўйинларини тарғиб қилиш, мусобақалар ўтказишга эътибор қаратилиб, оммавий спорт ўйинлари янгича форматда ташкил этилди.
Табир доирасида жорий йилда спортнинг баскетбол,валейбол, футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, миллий кураш турлари бўйича “Ректор кубоги” учун ўтказилган мусобақалар ғолибларига фахрий ёрлиқлар топширилди.
Байрамни янада файзли, тўкин дастурхон атрофида кутиб олишлари учун институтда фаолият олиб бораётган ходимлардан бир гуруҳига ҳомийларнинг совғалари берилди.
Йил сарҳисоби
Йил сарҳисоби
Якунланаётган йил сарҳисобига бағишланган тадбир кенгайтирилган бадиий дастурлар билан давом этди.
Йиғилганлар эътиборига бахшичилик намуналари тақдим этилди.
Йил сарҳисоби
Йил сарҳисоби
“Миллий қўшиқчилик” кафедраси мудири Миршод Элов томонидан яқинда република телерадиоканалларида премераси бўлиб ўтган “Дилбаргинам” ашуласи ижро қилинди.
Институт талабалари томонидан халқимизнинг севимли спектаклларидан ариялар айтилди. Миллий ҳамда турли миллатларнинг рақслари намойиш этилди. Дилтортар ашулар янгради.
Йил сарҳисоби
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси якунланаётган 2020 йилни ана шундай кўтаринки кайфият, шоду-хуррамликда кузатиб қолмоқда.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print