“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс

 

“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс

Озодбек Назарбеков раҳбарлигида бастакор Нодир Умаров, мусиқий сайқал берувчи Азиз Холмуродов, клип режиссёри Санжарбек Маткаримов, директор Илёс Дадабоев сингари ижодкорлар билан чет эллик ҳамкорлар иштирокида янгича талқинда яратилиши эзгу ғоя йўлидаги машаққатли меҳнатнинг самарасидир.
“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс
Қўшиқ Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Дилафрўз Рустамова, Олег Газманов, Омирқул Айниязов, Зафар Абдуалимов. Рафет эл-Роман, Аҳмад Ал-Ҳурайбий, Алессандро Сафина сингари дунёга машҳур санъаткорлар томонидан ижро этилган. Қўшиқнинг яратилиши давлатимиз раҳбарининг Марғилонда Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов музейи ва ижодий мактабининг очилиш маросимида Маданият вазири Озодбек Назарбековга музейдан жой олган “Инсон” қасидаси фақат Ўзбекистон учун эмас, бутун дунё учун айтилган”,- деган фикридан бошланган.
“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Инсон” қасиданинг мазмун-моҳияти,унинг Ўзбекистон, халқаро миқёсда тутган ўрни, аҳамиятига бағишланган очиқ дарсда институт талабалари ана шулар ҳақида маълумотга эга бўлишди. Фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо томонидан олиб борилган дарс жараёнида Эркин Воҳидовнинг сўз устаси сифатидаги маҳорати, “инсон” деган номнинг нақадар буюк эканлигига эътибор қаратилди. Ниҳоятда юксак бадиий санъатда –“аруз” вазнида яратилган қасида талабалар томонидан ўқиб берилди. Клип намойиш этилди.
“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс
“Бу асар Озодбек Назарбековнинг санъаткор ва шахс сифатида нақадар шакллангани, нақадар ватанпарвар ва фидойи инсон эканлигини кўрсатадиган факт деб ҳисоблайман”,- дейди фалсафа фанлари доктори Иқбол Мирзо биз билан суҳбатда. “Ижодкор умуминсоний муаммоларни, дарду-оғриқларни ифода этган қасида бугун Озодбек Назарбековнинг ғайрати, шижоати сифатида жаҳон саҳнасига мусиқий сайқал топиб, қанот ёйиб чиқди. Асл санъаткор, етук шахснинг вазифаси, миссияси аслида шу. Ватан дарди билан, инсоният ташвиши, оғриғи билан яшаш керак”.
“Инсон” қасидаси асосида яратилган клипни кўриб шуни яна бир бора англаб етдимки, шоир Эркин Воҳидов ўтган асрнинг 70 йилларидаёқ ХХ1 асрнинг таҳликали, ташвишли муаммоларини олдиндан кўра олган, юракдан ҳис қилган”,- дейди”Театр санъати” факультети 1-курс талабаси Нигора Артиқова. ”Ушбу клип эса инсониятга ибрат бўладиган хитоб,чинқириқ бўлди. У инсонларни аслида ким эканлиги, ўзлигини англашга ундайди. Янги оҳор, янги сайқал билан дунёга чиққан ушбу қасидани ҳар бир талаба билиши, уни қалбан ҳис қилиши керак”.
“Инсон” қасидасига бағишланган очиқ дарс
Очиқ мулоқот асносида ўтган дарс жараёнида институт талабалари улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ушбу қасидадан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print