Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
29 январь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири буйруғига кўра, маданият ҳамда санъат соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, мазкур институтда фаолият олиб бораётган Баҳрулло Лутфуллаев ҳамда Муҳаббат Тўлахўжаева «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Бугун йиғилиш аввалида институт ректори Иброҳим Йўлдошев ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Шундан кейин профессор ҳамда доцент илмий унвони олган ўқитувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Биргина 2020 йилнинг ўзида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 18 нафар профессор-ўқитувчи илмий унвон ва даража олди. 2018-2020 йиллар давомида эса илмий унвон ҳамда даража олганлар сони 48 нафарни ташкил этади.
Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Театр санъати факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маъмуржон Тўраев Театр санъати факультети декани этиб тайинланди.
Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Шундан кейин Кенгаш кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.
Масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишлари, Вазирликларнинг буйруқ, тошириқлари ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди. Талабаларнинг малакавий амалиётини самарали ташкил қилиш, “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш”, Мусиқали, драматик театр ва кино санъати” кафедралари фаолияти таҳлил қилинди. Институтда маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар борасидаги ҳисобот тингланди.
Йиғилишда келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print