“Илҳақ” фильми ижодкорлари билан учрашув


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, институтнинг “Кино, телевидение ва радио режиссёрлиги” кафедраси доценти, “Илҳақ” фильми режиссёри Ж.Аҳмедов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Илҳақ” фильми ижодкорлари- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилором Каримова, актёр, “Эстрада ва оммавий томошалар санъати” кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Содиқовлар иштирок этди.
Тадбир аввалида томошабинларга “Илҳақ” фильми намойиш этилди.

Суҳбатда режиссёр ҳамда таклиф этилган ижодкорлар ёшларга “Илҳақ” фильмининг тасвирга олиниш жараёнлари ҳамда кино санъати соҳасида олиб борган фаолияти ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбир қатнашчилари томонидан ютуқ ва камчиликларга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Матбуот котиби