Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича 20 та бакавлавриат таълим йўналишларига 1025 нафар абитуриентни талабаликка қабул қилади.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшларнинг таълим олишлари учун яратилаётган шароитлар йилдан-йилга кенгайиб, инсон капиталига давлат томонидан катта инвестиция киритилмоқда. Натижада талабаликка қабул қилинган ёшлар сони охирги уч йилда уч баробарга ортди.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

Жорий йилда абитуриентларнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш масофадан амалга оширилди. Жумладан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига кириш учун 15387 нафар абитуриентнинг ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилди. Шунинг 3767 нафари 17 та йўналиш бўйича ижодий имтиҳон топширади.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

Бугун улар учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонларни очиқ, ҳаққоний, адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон комиссияси таркибиги ушбу таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан ташқари “Ўзбекистон респубикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”,”Ўзбекистон халқ ҳофизи” каби унвонлар соҳиблари бўлган республикамизнинг таниқли санъат ва маданият соҳаси вакиллари ҳам жалб этилган.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан
Бундан ташқари жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам бевосита имтиҳон жараёнларини кузатиб боради.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган хоналарга махсус камералар ўрнатилган бўлиб, улар орқали институт ташқарисига ҳар бир хона учун алоҳида-алоҳида жойлаштирилган телевизорлар орқали истаган киши абитуриент ва имтиҳон комиссияси аъзолари ўртасидаги мулоқот, савол-жавоб жараёнларини овозли тасвир орқали кўриши мумкин. Шунингдек ҳар бир хонада кечаётган имтиҳон жараёнлари бу ерда ўрнатилган видеокамералар орқали ёзиб олинади ва зарурат туғилганида истаган пайтда уни қайта кўриш имкони мавжуд. Буларнинг барчаси ижодий имтиҳонларни очиқ. адолатли ўтишига хизмат қилади.

Ижодий имтиҳонлар жараёнидан

image_pdfimage_print