Иқтидорли талабалар билан учрашув

Иқтидорли талабалар билан учрашув
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ёшлар ишлари бўйича проректор Элдор Шермонов раҳбарлигида ушбу олий ўқув юртида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Эътироф этилганидек, институтнинг Кино, телевидение ва радио санъати факультети “Касб таълими (Халқ ижодиёти ( чолғу ижрочилиги)” таълим йўналишининг 2-босқич талабаси Нигина Холмирзаева 2021 йилнинг 15 мартида Украина Республикасининг Харьков шаҳрида чолғу йўналиши бўйича 2-босқичда ўтказилган “PRO ARTIST” Халқаро масофавий кўрик – танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди. Н.Холмирзаева шунингдек, 2011 йили “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреати бўлган, 2013 йили “Наврўз садолари” кўрик – танловида фахрли 1-ўрин, 2013 йили “Муҳриддин Қори Ёқубов” кўрик – танловида фахрли 3-ўрин, 2015 йили Италия давлатининг Рим шаҳрида бўлиб ўтган “PRIMAVERA ROMANA” номли II халқаро мусиқа кўрик – танловида иштирок этиб, фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган, 2018 йилда “Фаррух Мирусмонов” номидаги ёш созандалар III танловида III даражали диплом билан тақдирланган.
Иқтидорли талабалар билан учрашув
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 1-босқич «Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш» йўналишининг яна бир талабаси Арсланбаева Муниса эса “Scientific-progress” халқаро журнали томонидан ўтказилган мақолалар танловида «Диний экстремизм ва терроризмнинг жамиятимизга салбий оқибатлари» номли мақоласи билан иштирок этиб, «Энг яхши мақола» номинацияси ғолиби бўлди.
Институтимизнинг 2-босқич талабаси Эрмуҳаммадов Исломжон Чолғу ижрочилиги бўйича Қозоғистон Республикасида ўтказилган «Қалдирғочлар» номли IV-Халқаро кўрик-танловда фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “ЙИЛ ТАЛАБАСИ- 2020” кўрик – танловининг “Энг яхши ижодкор йил талабаси” наминациясида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Қўғирчоқ театри актёрлиги таълим йўналиши 2- курс талабаси Авезов Мирзо Улуғбек 1- ўринга муносиб топилди.
Иқтидорли талабалар билан учрашув
Кино,телевидение ва радио санъати факультети “Халқ ижодиёти чолғу ижрочилиги” йўналиши 2-босқич талабаси Садоқат Холмўминова Италияда “Келажак юлдузлари” онлайн фестивалида иштирок этиб, 1 даражали лауреат бўлди. Қозоғистонда ўтказилган “Қалдирғочлар” номли IV-Халқаро кўрик-танловида гран при соҳиби бўлди.
Иқтидорли талабалар билан учрашув
Бу каби рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Институтда бундай иқтидорли талабалар кўпчиликни ташкил қилади. Бўлиб ўтган учрашувда шу каби ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар айтилди. Талабалар томонидан келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрлар билдирилди. Бугунги кунда республикамизда фаолият олиб бораётган кўплаб киностудиялар томонидан сериаллар яратиш амалга оширилмоқда.
Иқтидорли талабалар билан учрашув
Учрашувда иштирок этган ана шундай студия вакили томонидан иқтидорли талабаларни сериаллар тайёрлаш, сценарийлар ёзиш, ролларни ижро этишга жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Энг яхши сценарий учун албатта мукофот пуллари берилиши айтилди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print