Доира ижрочилиги бўйича халқаро ҳамкорлик

Доира ижрочилиги бўйича халқаро ҳамкорлик
2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Чолғу ижрочилиги” кафедраси ҳамда Америка Қўшма Штатлари Калифорния штатидаги Сакраменто Университетининг “Урма зарбли чолғулар” кафедраси ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, профессор Дилмурод Исломов ҳамда Сакраменто Университети “Урма зарбли чолғулар” кафедраси ўқитувчиси Аббос Қосимовлар иштирокида ZOOM дастури орқали “Доира чолғусининг тарғиботи ва дунёга танилишида халқаро алоқалар ҳамда халқаро тажриба” мавзусида халқаро онлайн вебинар бўлиб ўтди.
Доира чолғуси ва ундаги ижрочиликни янада оммалаштириш ҳамда дунё миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда хорижлик меҳмон санъаткорлар ҳам иштирок этишди.
Хусусан, доира чолғусига меҳр қўйган ва ҳозирда доира ижрочилиги билан шуғулланаётган Ута Шиллинг (Германия) ва Америка Қўшма Штатларидан Элби Роблехолар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, доира усулларидан намуналар ижро қилдилар.
Онлайн вебинарда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг проректори Элдор Шерманов, факультет декани Анварь Қурбонов, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.
Доира ижрочилиги бўйича халқаро ҳамкорлик
Тадбир давомида проректор Элдор Шерманов сўзга чиқиб, келгусида доира санъатини янада ривожлантириш ва бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.
Доира ижрочилиги бўйича халқаро ҳамкорлик
Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси ҳамда юртимизнинг турли ҳудудлари: Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона водийси, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан кўплаб доирачилар ва ўзбек доира санъати ихлосмандлари мазкур тадбирни онлайн тарзда кузатиб, доира ижрочилиги юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Доира ижрочилиги бўйича халқаро ҳамкорлик

Матбуот котиби

image_pdfimage_print