Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасига панжа урмоқ.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Шарқ хамсачилигини бошлаб берган улуғ шоир Низомий Ганжавий сингари «Хамса» ёзишни мақсад қилган даҳо ижодкор Низомиддин Мир Алишер ўз йуриқлари асосида қисқа муддат – икки йил ичида 51 минг мисрадан ортиқ 5 достонни ёзиб тугатди.У ушбу маъсулиятли ҳамда мураккаб вазифани тўлақонли адо этиб, дунёдаги 4 та хамсанависнинг бири сифатида ном қолдирди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Навоийнинг инсон қалбини энг нозик туйғулари, эзгулик, ҳаёт мазмунини теран ифода этган бой ижодий мероси миллий адабиётимизни тараққий этишида янги босқични бошлаб берди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби, Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Наволаринг мангу барҳаёт” деб номланган адабий-бадиий, маърифий тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ушбу маълумотлар тақдим қилинди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Тарихий манбааларнинг хабар беришича, ўзининг 60 йиллик ҳаёти давомида Низомиддин Мир Алишер ижодни давом эттиргани ҳолда, халқининг фаровонлиги йўлида 373 та иншоот бунёд этди, ўзи очган илм масканларида камбағалларнинг болаларини бепул ўқитди, ҳар йили муҳтожларга 100 дан ортиқ кийим – бош эҳсон қилди. Дорул шифога Ҳирот, Хуросон, Ҳиндистоннинг табобат илмида кўзга кўринган етук мутахассисларини тўплаб,улар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйди. Ул улуғ зот ушбу ишни фойда олиш учун эмас, беморларнинг дардига даво топиш,уларнинг хасталикларига малҳам бўлиш учун қилган.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Ана шу жиҳатлар ўша даврдаги 3 та тариқатдан бири бўлган Нақшбандия таълимотининг ҳаётий моҳиятини ҳам ташкил этади.Унинг кейинги асрлардаги тараққиётига Абдураҳмон Жомий, Хўжа Аҳрор билан бир қаторда Алишер Навоий ҳам катта ҳисса қўшган буюк аллома сифатида тарих саҳифаларидан ўрин олган.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Инсонга бўлган муҳаббат, унинг ғами, ташвиши билан яшаш Навоийга хос фазилатдир.
Айнан ушбу жиҳатлар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этилган адабий-бадиий, маърифий тадбирнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилди.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир
Талабалар томонидан Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди. Профессор-ўқитувчилар, таниқли санъаткорлар ижросида шоир шеърияти асосида яратилган қўшиқлар айтилди, мумтоз мусиқалар янгради.Ҳар бир чиқишда Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган шу каби тадбирлар давом этмоқда.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print