9 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев раҳбарлигида ушбу таълим муассасаси жамоаси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонига ташриф буюришди.
Институт жамоаси томонидан шеърият мулкининг султони Алишер Навоий хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Шу ерга ташриф буюрганлар томонидан улуғ мутафаккирнинг ижод йўли, маънавий мероси ёдга олиниб, унинг миллий адабиётимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.
Шу куннинг ўзида, институт вакиллари иштирокида Адиблар хиёбонида қад ростлаган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳайкали олдида маданий-маърифий тадбир ҳам бўлиб ўтди.Сўзга чиққанлар томонидан шоир ҳаёти, унинг ижоди ҳақида маълумотлар берилди.
Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқилди. Унинг шеърлари асосида айтиладиган ашулалар ижро этилди.
Матбуот котиби