Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида байрам шодиёналари ўзгача руҳда давом этмоқда.
Куни кеча 1-ТТЖ талабалари томонидан институтимиз талаба-қизлари учун «7 мартдан кейин 9 март» УЗР ҚИЗЛАР” деб номланган шоу-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда мумтоз-куйларимиз, ҳазил-мутойибалар, виктариналар, ўзига хос аралаш рақслар ва албатта гўзал табриклар бўлди.
Мунис ва мукаррам онажонларимиз, хотин-қизларимизга қанча табрик айтсак, қанча шеърлар битсак ҳам кам! Зеро, улар бор олам мунаввар!
Матбуот котиби