10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ҳар сафар давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни, янги тонгни кутиб олар эканмиз, қалбларимизда шу муқаддас ватандан фахрланиш туйғулари жо бўлади.Ушбу қўшиқнинг чуқур маънога эга ҳар бир сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни ўзига мафтун этади.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Дунё ҳамжамияти билан халқаро муносабатларни ўрнатиш, умумхалқ байрамлари, йирик тадбирлар, тантанали маросимлар аввалида мадҳиямиз янграши қалбларимизга ғурур бағишлайди. Айниқса, халқаро миқёсда ватандошлиримиз, ёшларимизнинг илм-фан, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ватанимиз байроғини баланд кўтарилиб, давлат мадҳиясининг янграши ўзини “шу юртнинг фарзанди”, – деб билган ҳар инсон қалбига фахр, ифтихор туйғуларини бағишлаши бор ҳақиқат.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди. Ушбу тантанали маросимда институт раҳбарияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, институт профессор ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Сўзга чиққанларлар томонидан мадҳиямизнинг яратилиш тарихи, унинг Ўзбекистон давлатчилигида тутган аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан билан ўтказилган тадбирда иштирокчилар эътиборига институт жамоаси томонидан тайёрланган бадиийлаштирилган дастур намойиш этилди. Ўзбекистоннни, барчамиз учун муқаддас бўлган шу заминни улуғловчи қўшиқлар айтилди. Рақслар ижро қилинди.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print