Новые поступления

Ijtimoiy-siyosiy soha bо‘yicha

02 Mirziyoyev SH.M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz.-T.: О‘zbekiston, 2017.-488 b.

Mazkur kitobdan О‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning 2016 yil 1 noyabrdan 24 noyabrga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri saylovchilari vakillari bilan о‘tkazgan saylovoldi uchrashuvlarida sо‘zlagan nutqlari о‘rin olgan.


02 Mirziyoyev SH.M. Erkin va farovon, demokratik О‘zbekiston davlatini birgalikda barpo etamiz.-T.: О‘zbekiston, 2016.-56 b.

Mazkur kitobda О‘zbekiston Respublikasi Prezidenti lavozimiga kirishish tantanali marosimiga bag‘ishlangan Oliy Majlis palatalarining qо‘shma majlisidagi nutqi berilgan.


02 Mirziyoyev SH.M. Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini ta’minlash-yurt taraqqiyoti va xalq farovonligining garovi=Обеспечение верховенства закона и интересов человека-гарантия развития страны и благополучия народа.-T.: О‘zbekiston,2017.-48 b.

Mazkur kitobda О‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning О‘zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi qabul qilinganining 24 yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi ma’ruzasi berilgan.


Tibbiyotga sohasi bо‘yicha

02 Раҳматов Л. Соғлом она ва бола: Халқаро амалиёт.-Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2016.- 396 б.

Мазкур қўлланмада мазмунан бугуннинг энг муҳим масалалари таҳлил қилинади: дунёнинг 13 давлатидаги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш муаммолари, ёшларга муносабат, оилалардаги ўзига хосликлар аниқ мисоллар, қизиқарли маълумотлар, теран кузатувлар асосида мухтасар келтирилади.


Tarix sohasi bо‘yicha

02 Kabirov A. Qadimgi sharq tarixi: О‘quv qо‘llanma.-T.:Tafakkur, 2016.-364 b.

Mazkur о‘quv qо‘llanmada Qadimgi Misr, Mesorotamiya, Kichik Osiyo, Arabiston, Eron, О‘rta Osiyo, Hindiston, Xitoy, Koreya, Yaponiya va janubi-sharqiy Osiyo xalqlari va davlatlarining tarixi, xо‘jalik faoliyati, moddiy va ma’naviy madaniyati haqida ma’lumot beriladi.


Тарихий хотира ва мустақиллик.-Т.:Фан ва технология, 2016.-78 б.

Мазкур тўпламда мустабид совет тузумининг оғир синовларини ўз бошидан кечирган ватандошларимизнинг хотиралари, озодлик, эркинлик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари жой олган бўлиб, улар жонли мулоқот тарзида ёзиб олинган.


Badiiy adabiyot sohasi bо‘yicha

02 Tо‘xliyev B., Tо‘xliyeva D. Alisher Navoiy hayoti va ijodi.- T.: Bayoz, 2013.- 56 b.

Ushbu qо‘llanmada buyuk shoir va mutafakkir Alisher Navoiyning hayoti va ijodi ixcham tarzda aks ettirilgan.


02 Navoiy g‘azallari (nasriy bayon, sharh va izohlar) 1 kitob.-T.: Bayoz, 2015.- 288 b.

Mazkur kitobda Alisher Navoiyning “G‘aroyib us-sig‘ar” devonidagi ayrim g‘azallarning nasriy bayoni va ilmiy izohlari keltirilgan.


02 Ганди К. М. Менинг ҳаётим.-Т.: Янги аср авлоди, 2006.- 336 б.

Мазкур китобда фақат муаллиф ҳаётигагина чизгилар бермайди, балки таржимаи ҳол баҳонасида Ганди ўзининг бутун дунёқарашини, ҳаётда кўзлаган мақсадларини ошкора ва холисона ифодалаб беради.


02 Малик Т. Ҳаловат: Суҳбатлар ва ҳикоялар.-Т.: Янги аср авлоди, 2015.- 480 б.

Биз оилани “Бахт саройи” деб сифатлашга ўрганиб қолганмиз. Хўш, ёшларга бахт саройини ким қуриб беради? Ҳашам билан қурилган айрим бахт саройлари зилзила у ёқда турсин, арзимас шамолга дош беролмай қулаяпти, вайрон бўлаяпди. Кимдир бахт саройини саодат чўққисига, кимдир эса омонат жар ёқасига қуряпти. Адиб шу мавзуда фикр юритиб, Сиз, азиз китобхон билан биргаликда ечим излашга ҳаракат қилади.


02 Ҳусайний Х. Минг қуёш шуъласи: Роман.-Т.: Янги аср авлоди, 2016.-288 б.

Америкалик афғон адиби Холид Хусайний қаламига мансуб ушбу асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз. Қалбингизда биз яшаётган замон ва макон учун беҳад шукроналик жўш уради.


San’at sohasi bо‘yicha

Abdullayeva M. Rejissura: О‘quv qо‘llanma.-T.:Adabiyot uchqunlari, 2016.-176 b.

Mazkur о‘quv qо‘llanmada rejissyorlik mahorati, aktyorlik san’ati, mahorat maktabi ustaxonasi kabi yirik boblar berilgan bо‘lib, bunda mazkur boblarda berilgan mavzularga oid ma’lumotlar yuqori saviyada ochib berilgan.


02 Ўзбекистон экран ва саҳна санъатлари социомаданий маконда (назария ва амалиёт).-Т.: Тафаккур, 2017.- 260 б

Мазкур тўпламда театр, кино, телевидение ижодиёти, санъат журналистикаси ва тарғиботи, бадиий асар яратиш технологияси ва методологияси назарий ва амалий аспектлар кесимида ҳамда социомаданий макон билан узвий боғлиқликда ўрганилган; қатор атамалар ва тушунчаларни тавсифлаш юзасидан янги изланишлар ҳам олиб борилган.


Psixologiya sohasi bо‘yicha

02 Сатир В. Сизнинг оилангиз: муаммолими ёки баркамол.-Т.:Янги аср авлоди, 2016.-208 б.

Китоб инсонга бўлган тўлақонли муҳаббат, унинг ижодий имкониятларига ишонч ва нозик сезиш ҳамда ижобий юмор билан ёзилган.


Турдимухамедова О. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор.-Т.:Янги аср авлоди,2015.-192 б.

Инсон яшар экан, ҳаёти давомида ўз олдига қатор мақсадлар қўяди. Орзулар ва режалари билан кунларининг файзини оширади. Мазкур китоб шу каби масалалар ҳақида ҳикоя қилади.


02 Оилада севги суҳбатлари.-Т.: Янги аср авлоди, 2016.-180 б.

Оилангиз севги, меҳр, садоқат шуълалари ила нурафшон бўлсин, азиз ўқувчи! Ушбу китобдан шу каби масалалар ўрин олган.


02 Мактаб оиладан бошланади.-Т.:Янги аср авлоди,2016.-232 б.

Тақдим этилаётган мазкур китобда сиз ва сизнинг фарзандларингиз ҳақидага масалалар ўрин олган.