Халқаро Илмий Анжуман: ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ ШОҲ АСАРИ
Сайт янги лойхасига ўтиш

Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Девону луғти-т-турк” – туркий халқларнинг ноёб ёзма ёдгорлиги” мавзуида халқаро илмий анжуман ташкил этилди.

Тадбирнинг кириш қисмида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори, адабиётшунос олим Жаббор Эшонқуловлар сўзга чиқиб, Кошғарий девони, унинг туркий халқлар тарихидаги ўрни ва қардош тиллардаги муҳим жиҳатларнинг изоҳидаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди.

21.12.2018.003

21.12.2018.001

21.12.2018.004

21.12.2018.002

Шунингдек ялпи мажлис давомида, Ўзбекистон фанлар академияси академиги Т.Мирзаевнинг “Девону луғти-т-турк” ва ўзбек фольклоршунослиги, Туркиялик адабиётшунос-олим М.С.Качалиннинг “Бир Кайнак Эсер Оларак Дивану луғату т-турк”, Тожикистонлик меҳмон, адабиётшунос Н.Муродийнинг “форсий халқлар тарихини ўрганишдаги муҳим манба” каби маърузалар ва бошқа ташриф буюрувчиларнинг туркий халқларнинг шоҳ асари хусусидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

21.12.2018.005

21.12.2018.008

Халқаро анжуманнинг шўба йиғилиши бугун соат 14:30да ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейининг “Хамса” залида бўлиб ўтади.

ЎзДСМИ Ахборот Хизмати