ЎзДСМИ Илмий кенгаши йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

10/1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва баёни, Вазирликларнинг буйруқлари, топшириқларнинг бажарилиши ва амалга оширилиши тўғрисида;
10/2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан 2019 йил 24 май кунида ўтказган учрашуви ва унда белгиланган вазифалар ҳақида;
10/3. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот;
10/4. Институтда чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларни чет тилларини ўзлаштириш ҳолати юзасидан ҳисобот;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан 2019 йил 24 май кунида ўтказган учрашуви ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтнинг рейтингдаги ўрнини янада юқорига кўтариш мақсадида 23 йўналиш бўйича кафедраларнинг истиқболли режаси тузилсин.
– Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ҳозирги кунда 20 та хорижий олий таълим муассасалари билан шартномалар тузилган.
Булар:
Россия Федерацияси: 1.Санкт-Петербург давлат театр санъати академияси. 2.Москва давлат маданият институти. 3.С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти. 4.Евгений Вахтангов номидаги Давлат академик театри ҳузуридаги Борис Щукин номидаги театр институти. 5.Россия давлат саҳна санъатлари институтлари. 6.Қозон давлат маданият ва санъат университети. 7.Челябинск давлат маданият институти.
Қозоғистон Республикаси 1.Қозоғистон миллий санъат университети. 2.М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети. 3. Т.Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси.
Қирғизистон Республикаси. 1.Қирғиз-турк Манас университети.
Тожикистон Республикаси. 1. Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат маданият ва санъат институти.
Озарбайжон Республикаси 1.Озарбайжон давлат маданият ва санъат университети. Корея Республикаси 1.Корея Миллий санъат университети. 2.Induk Университети. 3.Донг-А санъат ва медиа институти. 4. Хонам университети.
Туркия Республикаси 1. Карабук университети.
Латвия Республикаси 1.Резекне олий мактаби.
Белорус Республикаси 1.Беларус давлат санъат ва маданият институтларидир.

Хорижий ОТМлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан бўлиб ўтган учрашувлар, хамқорликда ўтказилган илмий конференция, симпозиум, семинар-тренинглар, уларни ўтказишдан мақсад хамда эришилган натижалар
– Ўзбекистон Республикасми Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3880 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат институти ректори И.Юлдашев ҳамда “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси мудири И.Мелиқўзиевлар 2019 йил 28-31 январь кунлари Бутунроссия давлат кинематография институтига ташриф буюришди. Расмий учрашув чоғида Ўзбекистонда, яъни ЎзДСМИда БДКИнинг марказини очиш масалси кўриб чиқилди ҳамда барча алоқадор вазирлик ва юқори турувчи ташкилотлар билан Баённома имзоланди.
– 2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти хамда Франция элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Эмили Дезормьер билан илмий – ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори И.Ж.Юлдашев хамда Франция Элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик Масалалари Бўйича Маслаҳатчиси Эмили Дезормьер ўзаро фикрлар алмашишди. Шу билан бир қаторда, Франция ва Ўзбекистон театр санъати соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, маданиятлараро коммуникацияда Франция ва Ўзбекистон алоқаларини тиклаш ҳамда Франция ва Ўзбекистон кино санъати соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари тўғрисида хам ўзаро келишувларга эришилди. Келгусида Халқаро алоқаларни кучайтириш ва Санъатшунослик ва Маданиятшунослик бўйича хам турли ҳил ишлар мақсад қилиб қўйилди. Учрашув сўнгида шу йилнинг 27 – 28 феврал кунлари Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Кристоф Пеконинг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташрифи белгилаб олинди.

ЎзДСМИ Илмий кенгаши йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– 2019 йил 20-23 май кунлари С.А. Гeрасимов номидаги Бутунроссия давлат кинeматография институти вакиллари Қўшимча таълим, тарбия ишлари ва амалиётлар бўйича прорeктори Клeймeнова Ольга Константиновна, Ўқув-услубий ишлар бўйича прорeктори Сакварeлидзe Майя Алeксандровна ҳамда БДКИнинг Кино ва тeлeвидeние олий курслари дирeктори Зуйков Виктор Сeргeевичлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбeкистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди.
– ОТМнинг турли халқаро лойихаларда (Европа Иттифоқининг Темпус, Эразмус Мундус, Эразмус + иштироқ этиши ва ҳ.қ.)

– Хорижий давлатларнинг элчихоналари, British Counsil, GIZ, Гёте Институти, KOICA, ЛСА, TICA, MTCP, ITEC ва бошқа ташкилотлар ва дастурлар доирасида амалга оширилган ҳамқорлик;
– Хорижий давлатларда ташкил этилган малака ошириш, тажриба алмашиш ўқув курслари (профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-изланувчилар, ходимлар)
2019 йил май ҳолатига қуйидаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар турли мамлакатларда малака оширишди ҳамда турли тадбирларда иштирок этиб қайтди. Масалан:
1. 2019 йил 28-31 январь кунлари институт ректори И.Юлдашев “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси мудири И.Мелиқўзиев билан биргаликда Бутунроссия давлат кинематография институтига ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3880 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда БДКИнинг ижодий марказини ЎзДСМИ қошида очиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилишдан иборат эди. Музокаралар сўнгида Баённома имзоланди.
2. 2019 йил 15-20 март кунлари ЎзДСМИдан 15 кишидан иборат делегация Россия давлат театр санъти интитутида ҳар йили ташкил этиладиган “ГИТИС-МАСТЕР-КЛАСС” Халқаро талабалар спектакллари фестивалида иштирок этиб қайтди. Фестиваль сўнгида институт вакиллари кўпгина номинацияларда ғолиб бўлишди. Булардан, “Энг яхши пластик спектакль”, “Режиссёрлик ечими учун” номинацияларидир. Асосийси, институт вакиллари илк маротаба ушбу Халқаро фестивалда иштирок этганликларига қарамасдан, нуфузли ва салқмоқли ютуқларга эришишди.
3. 2019 йил 12-24 март кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Халқ ижодиёти факультети “Ижтимоий-маданий фаолият” таълим йўналиши 4-курс талабаси, “Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси ғолиби Камолиддин Умаров ҳамда Театр санъати факультети “Эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги” таълим йўналиши 4-курс талабаси Равшан Расуловлар Челябинск давлат маданият институтида битирув олди амалиётларини ўташди.
4. 2019 йилнинг 24-28 март кунлари Испаниянинг Ллорет де Мар шаҳрида бўлиб ўтган “Весенние симфония” номли кўрик-танловида “Чолғу ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Хикмат Ражабов раҳбарлигида, етакчи концертмейстер Аяпберген Отегенов ҳамда Халқ ижодиёти факультети (чолғу жамоаларига раҳбарлик) таълим йўналиши 4-курс талабаси Баратов Баҳодирлар 22 давлат орасида юртимиз санъатини, мусиқа маданиятини ҳамда миллий чолғуларимизни тараннум этиб қайтишди. “Чолғу ижрочилиги” кафедраси етакчи концертмейстери Аяпберген Отегенов томонидан яратилган “Қара Жорға” (Black Horse) асари муаллиф томонидан ижро этиб, I-ўринни эгаллаб диплом, фестивал нишони ва кубок билан тақдирланди. Б.Баратов фахрли II-ўринни эгаллаб диплом ва фестивал нишони билан тақдирланди.
5. 2019 йил 18-21 апрель кунлари “Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчиси Раҳимжон Дўсанов ва “Мусиқали театр актёрлиги” таълим йўналиши 4-курс талабаси Мирҳосил Мирвоситовлар Россия давлат театр санъати институти (ГИТИС)да ҳар йили ташкил этиладиган “Серебряная шпага” (“Кумуш ҳанжар”) X Халқаро саҳна қиличбозлиги фестивалида иштирок этиб қайтишди. “Фестиваль Президенти соврини”га бизнинг “Шарқона жанг” номли ижодий ишимиз лойиқ деб топилди.
6. 2019 йил 7-13 май кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Кино, телевидение ва радио режиссёрлиги” кафедраси мудири Феруза Файзиева бошчилигида “Кино ва телевидение режиссёрлиги” таълим йўналиши 3-курс табаласи Иброхим Хамроев, “Санъат анимациявий ва мультимедиявий лойиҳалаш” таълим йўналиши 2-курс талабалари Дилмурод Тилламуродхўжаев ва Давронбек Тожибоевлар Молдава Республикасида ташкил этилган Театр ва Кинематография мактаблари ClassFest Ҳалқаро фестивалида иштирок этиб, нуфузли ўринларни эгаллаб қайтишди.

image_pdfimage_print