АРМ янгиликлари

ARM haqida

Институт (DSMI) Ахборот-ресурс маркази фондидаги фаннинг турли соҳаларига оид янги адабиётлар рўйхати ва уларнинг қисқача мазмуни билан институт сайти (dsmi.uz)да “АРМ янгиликлари” рукни остида хабардор бўлишингиз мумкин. Шунингдек ушбу рукнда брайл ёзувидаги адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган.
Ўзингизга керак бўлган адабиётларни институтнинг Ахборот-ресурс марказидан ҳам топишингиз мумкин.

Тарих:
АРМ янгиликлари
Иванин М. “Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур ҳарбий санъати, стратегия ва тактикаси”.
– Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. -304 б.
Мазкур китоб икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур шахсига бағишланган.

АРМ янгиликлари

Марсель Б. “Менким, соҳибқирон – жаҳонгир Темур”.
–Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. -572 б.
Мазкур китоб Соҳибқироннинг дунёга келишидан то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олиб, воқеалар Амир Темур номидан ҳикоя қилинади.

Ижтимоий-сиёсий йўналишда:

АРМ янгиликлари
Ҳайдаров А. “Ҳаракатлар стратегияси ва маънавий юксалиш”.
Услубий қўлланма.
–Тошкент Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. -300 б.
Ушбу тўпламда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган фармон ва қарорлар жамланган.

Ҳуқуқ:

АРМ янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилда таълим, фан, санъат ва маданият соҳасида қабул қилинган фармон, фармойиш ва қарорлар мажмуаси.
–Тошкент Турон-Матбаа МЧЖ, 2018. -208 б.
Мазкур мажмуада Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан сўнгги йилларда таълим, фан, санъат ва маданият соҳасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ўз аксини топган.

Тилшунослик:

АРМ янгиликлари
Ишанбекова Н., Содиқова М. Инглиз тили фанидан услубий қўлланма.
–Тошкент Замон-полиграф, 2018. -50 б.
Инглиз, рус ва ўзбек тилларида ёзилган ушбу қўлланма талабаларга материалларни ўзлаштиришда, маълум лексик бирликлар базасида суҳбатлаша олиш малакаларини эгаллашларида ёрдам беради.

АРМ янгиликлари

Менглиев Б. “Ҳозирги ўзбек тили”.
– Тошкент Тафаккур бўстони, 2018. -200 б.
Дарсликда ўзбек тилини субстансиал тадқиқ қилиш натижалари ўз аксини топган.

Диншунослик:

АРМ янгиликлари
Кайковус “Қобуснома”.
–Тошкент Янги аср авлоди, 2018. -224 б.
Мазкур китобда кўплаб тарбиявий аҳамиятга эга маълумотлар берилган.

Фалсафа:

АРМ янгиликлари
Арасту “Поэтика” ёки “Ахлоқи кабир”.
–Тошкент Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2018. -352 б.
Арастунинг ушбу асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради.

image_pdfimage_print